Келишмовчиликларга қарамай, АҚШ Киевга янги ёрдам пакети ажратади – “Reuters”
Олам
−
07 Октябрь 2023 7310 2 дақиқа
АҚШнинг вақтинчалик бюджетига киритилмаган бўлса-да, жорий йилнинг 11 октябрь куни Вашингтон Киевга 200 миллион долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Манбага кўра, Пентагонда ҳали Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун тахминан 5,4 миллиард доллар қолган. Янги ёрдам пакетига ҳам олдингилари каби ўқ-дорилар ва ускуналар киради.
Масалан, сентябрь ойининг иккинчи ярмида Қўшма Штатлар Украинага 325 миллион долларлик HIMARS ракета тизимлари, AIM-9 Sidewinder ракеталари ва Avenger зенит-ракета тизимлари, 155 ва 105 мм ўқ-дорилар, Javelin ва AT-4 танкга қарши тизимлари ва бошқа ҳарбий техника учун ўқ-дорилар юборишга ваъда берган.
Ушбу янги ёрдам пакети АҚШ расмийлари Украинага ёрдам учун сарфланадиган харажатларни ўз ичига олмайдиган вақтинчалик бюджетни қабул қилганидан кейинги биринчиси бўлади. Оқ уй бунинг учун 24 миллиард доллар ажратишни сўраган. Бироқ, ҳукумат эҳтиёжлардан келиб чиқиб 15 ноябргача вақтинчалик бюджетни тасдиқлаган.
Давлат департаментининг хабар беришича, янги ёрдам пакети Украинага оператив ёрдам кўрсатиш бўйича Presidential Drawdown Authority
(PDA) дастури орқали ажратилиши режалаштирилган, чунки бунинг учун маблағ ҳали ҳам мавжуд. Аммо Ukraine Security Assistance Initiative
(USAI, "Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси") ва Foreign Military Financing (FMF, "Хорижий ҳарбий молиялаштириш") нинг узоқ муддатли дастурлари доирасида шартномаларни амалга ошириш тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни АҚШ Конгресси федерал ҳукумат ёпилишига йўл қўймаслик мақсадида Украинага ёрдам кўрсатишни назарда тутмайдиган 45 кунлик (17 ноябргача) бюджет лойиҳасини қабул қилган эди. Оқ уй ва Конгрессдаги демократлар Киевга кўмакни тўхтатишни хоҳламаса-да, республикачилар бунга тўсқинлик қиляпти.
Live
Барчаси“Open budget” бошланди
09:37