Келажак Нетаньяхуни лаънатлаб эслайди – Эрдўған
Олам
−
27 Май
5102Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумини қоралаб, яҳудий давлати Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни Адольф Гитлерга қиёслади.
“Ҳозиргача 36 мингдан ортиқ фаластинлик биродаримизни шаҳид қилган геноцид қотиллари, кеча хавфсиз ҳудуд деб эълон қилинган Рафаҳдаги қочқинлар лагерида тинч аҳолининг устига ракета ва бомба ёғдирди. Халқаро суднинг ҳужумларни тўхтатиш чақириғидан кейин содир бўлган бу қирғин террор давлатининг қонли ва хоин юзини яна бир бор ошкор қилди. Нетаньяху ва унинг қотиллик тармоғи Фаластин халқининг қаҳрамонона қаршилигини синдира олмай, бурчакка тиқилиб талвасага тушмоқда ва кўпроқ қон тўкиш орқали сиёсий умрини узайтиришга ҳаракат қилмоқда”, дейди Эрдўған.
Эрдўғаннинг қайд этишича, келажак авлодлар Нетаньяхуни Гитлер, Милошевич, Каражич ва у тақлид қилган бошқа фиръавнлар каби қарғиш билан эслашдан қочиб қутула олмайди.
“Туркия ўлароқ инсонийликдан зарра ҳам бўлмаган бу қотиллар бу ваҳшийликларига ҳисоб бериши учун қўлимиздан келганини қиламиз. Аллоҳ Фаластин халқига ва ғазолик биродарларимизга ёрдам берсин. Бегуноҳ инсонларни, жумладан, гўдакларни, болаларни, аёлларни, кексаларни, тинч аҳолини ўлдирганларни Аллоҳим “Қаҳҳор” номи ҳурмати бахтсиз қилсин”, дейди Туркия раҳбари.
27 майга ўтар кечаси Исроил кучлари Рафаҳ шимоли-ғарбидаги Тал ас-Султон ҳудудидаги чодир лагерига ҳужум қилди. Қочқинлар лагерини бомбалаш оқибатида камида 40 фаластинлик ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар кўп.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь