Келаси йилдан 15 ёшгача болалар ва ҳомиладорларга 7 турдаги витаминлар бепул берилади
Жамият
−
29 Декабрь 2020
8419Келаси йилдан бошлаб Ўзбекистонда 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болаларга паразитар касалликлар учун дори воситаларини бепул тарқатиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида маълум қилди.
Президентга кўра, бу жараён билан 2021 йилда 11 миллион нафар, 2022 йилда 17 миллион нафар аҳоли қамраб олиниб, бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ ажратилади ва кейинги 5 йилда камқонликнинг 25 фоизга камайишига эришилади.
Шунингдек, бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи-ҳамширадан иборат “тиббий бригадалар” ташкил қилинади.
Қолаверса, ҳудудий шифохоналарда эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимлари ташкил этилади ва бюджетдан 150 миллиард сўм ажратилади.
Келгуси йилда янги 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та оилавий поликлиника ишга туширилади.
“Қишлоқ шифокори” дастурига кўра, олис ҳудудларда 1 мингдан ортиқ шифокорларга 30 миллион сўмлик ёрдам пули берилади ва улар хизмат уйлари билан таъминланади.