Мирзиёев ва Эрдўғаннинг учрашуви кутилмоқда
Жамият
−
31 Декабрь 2019
7012Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 декабрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат икки давлат раҳбарларининг кутилаётган учрашуви ҳақида ҳам сўз борган.
Давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутладилар.
2019 йил мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим бўлгани мамнуният билан таъкидланди. Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кирганининг тарихий аҳамияти қайд этилди.
Турли даражадаги алоқалар сезиларли фаоллашди, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда, истиқболли қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти, илмий-техник ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.
Суҳбат чоғида Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар сиёсат, иқтисодиёт, транспорт коммуникациялари, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлаш учун муҳим бўлишини қайд этдилар.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 30 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни Янги йил билан табриклаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь