Келаси йил охиригача бутун дунёга вакцина тарқатилади — Жонсон 

Олам

image
0:00
0:00
download

“Катта еттилик” (G7) мамлакатлари эртага, 11 июнь куни бошланадиган саммитда келажакда пандемияларга тайёргарлик кўриш тўғрисида келишув ишлаб чиқиш ва келаси йил охиригача бутун дунёга COVID-19 вакциналарини тарқатиш масалаларини кўриб чиқади. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон маълум қилган.  

“G7 келаси йил охиригача бутун дунёга вакцина тарқатишга ваъда беради. Биз дунё миқёсида пандемияга тайёргарликнинг янги шартномасини ишлаб чиқаришни бошлаймиз, шунда дунё ҳеч қачон бундай вазиятга тушиб қолмайди”, деган Жонсон. 

Таъкидланишича, “Катта еттилик” мамлакатлари саммитида глобал атроф-муҳит масалалари ва таълим муаммолари ҳам муҳокама қилинади. 

“Биз дунёдаги энг катта муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ҳаракат қиламиз: углерод чиқиндиларини камайтириш, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва 2025 йилга қадар 40 миллион қиз учун арзон таълимни йўлга қўйиш”, деган Жонсон. 

Британия Бош вазирининг қўшимча қилишича, у ва АҚШ Президенти Жо Байден икки мамлакатнинг НАТО қадриятларига содиқлиги тўғрисидаги низомни ҳам имзолайди. 

“Президент Байден ва мен илм-фан, технология ва савдо-сотиқни ўз ичига олган ва авваламбор бизнинг НАТОга бўлган садоқатимизни таъкидлайдиган низомни имзолаймиз”, деб қўшимча қилган Жонсон. 

Маълумот ўрнида, G7 мамлакатлари саммити жорий йилнинг 11-13 июнь кунлари Буюк Британиянинг Корнуолл графлигида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг