Кекса ўқитувчилар мактаблардаги асосий муаммо экани айтилди

Олам

image

Қозоғистон Таълим вазири Юлдуз Сулаймонова тизимдаги асосий муаммолардан бири – мактабларда кекса ўқитувчилар билан боғлиқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда “Kursiv” хабар берди.

Вазирнинг айтишича, ҳозирда Қозоғистонда 50 ёшдан ошган ўқитувчилар сони ортиб бормоқда. 35 ёшгача бўлган ёш мутахассислар улуши эса тахминан 15 фоизни ташкил этади. 

Бу кўрсаткич Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти давлатлари ўртача даражасидан ҳам паст.

Сулаймонованинг таъкидлашича, кекса ўқитувчиларнинг кўплиги таълим сифатига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Чунки рақамли технологиялар ва сунъий интеллект таълим жараёнига жадаллик билан кириб келаётган бир пайтда, айрим катта ёшдаги педагоглар замонавий рақамли тизимлардан фойдаланишда қийинчиликка дуч келмоқда. Бу муаммо айниқса қишлоқ ҳудудларида яққол сезилмоқда.

Вазирлик бу муаммони ҳал қилиш учун бир қатор чораларни режалаштирмоқда.
Жумладан, кекса ўқитувчилар учун рақамли саводхонлик ва замонавий таълим стандартлари бўйича қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Таълим вазирлиги ўқитувчиларни халқаро стажировкаларга юбориш, уларга тез-тез бонуслар бериш ҳамда касб нуфузини ошириш орқали таълим тизимига ёш педагогларни кўпроқ жалб этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Красногвардейск туманидаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси ёмон баҳо қўйгани учун ўқитувчини пичоқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Таълим ўқитувчи Вазир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг