Кеча Ерни улкан соя қоплади (самодан олинган суратлар)
Бу қизиқ
−
22 Июнь 2020
18990Кеча, 21 июнь куни қуёш тутилиши кузатилди. Фазодан бу ҳодиса сайёра юзида қандай акс этган тасвирланган фотосуратлар эълон қилинди. Ушбу фотосуратларни NASA астронавти Крис Кэссиди Twitter’даги ўз саҳифасида эълон қилди.
"Бугун эрталаб Хитой устидан учиб ўтганимизда, қуёш тутилишининг шувоҳи бўлдик ва бу ажойиб эди. “Оталар куни”да уйғонишнинг ажойиб усули! Умид қиламанки, дунёдаги барча дадалар ажойиб кун ўтказишди!", дея фазогир суратларига изоҳ қолдирган.
Суратларда Ернинг бир қисми ойнинг соясида ва қолган қисми ёруғда эканлигини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча кузатилган фазовий ҳодисани Ўзбекистонда ҳам гувоҳи бўлишди. Қуёш тутилиши 2 соатдан ортиқ давом этди.