Каттақўрғонда шамол бинолар томини учириб кетди
Жамият
−
23 Июнь 2020
10406Бугун, 23 июнь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида кучли шамол бўлди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.
Шамол натижасида, ҳудуддаги иқтисодиёт коллежи спорт залининг том қисми қаттиқ шикастланган. Шаҳарда шамолдан зарар кўрган объектлар фақат ушбу коллеж эмас.
Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Жамшид Носировнинг айтишига қараганда, яна кўплаб объектларга талафот етган. Айни пайтда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ва бошқа мутасаддилар ушбу обеъктларни кўздан кечирмоқда.
Ҳозирча жароҳатланганлар ва талафот етган бинолар сони аниқ эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь