Каттақўрғон ДСИ бошлиғи ўринбосарининг ўлими бўйича жиноят иши судга оширилди
Жамият
−
16 Сентябрь 2021
8785Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берганлиги билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Жорий йилнинг 10 июнида тунги соат 00:50 ларда Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосари А.А. Cobalt русумли автотранспорт светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлганди.
Ҳудуддаги 4R-243 автомобиль йўлининг 7-километрига етганида Cobalt йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринган.
Ҳуқуқбузар, ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинганида, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосари А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсата бошлаган.
Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай фуқаро А.А. вафот этган.
Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фаолияти жараёнида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 1-ўринбосарининг ўлими юз берган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси