Катта кўчада эридан калтак еган аёл ҳимоя ордери олишдан бош тортди

Жамият

image
“Диний билимларни ҳам ошириш вақти келди”. Полковник Умида Абдуллаева билан аёллар ҳақида суҳбат north_east

“Диний билимларни ҳам ошириш вақти келди”. Полковник Умида Абдуллаева билан аёллар ҳақида суҳбат

Бугун, 31 июль куни ижтимоий тармоқларда эркак киши томонидан бир аёлга куч ишлатилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 30 июль куни тахминан соат 11:00 ларда 1986 йилда туғилган Х.Ф. ўзининг турмуш ўртоғи 1991 йилда туғилган М.О. билан бирга Учтепа тумани Чўпонота кўчасида кетаётган вақтида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолган.

Ўзаро жанжал оқибатида, Х.Ф. турмуш ўртоғи М.О.га нисбатан куч ишлатиб, сочидан тортган. Қайд этиш керакки, мазкур ҳолат юзасидан М.О. ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

Маълум қилинишича, Учтепа тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўтказилган профилактик суҳбат жараёнида М.О. турмуш ўртоғига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги, 2 нафар фарзанди борлиги ва ўзаро ярашиб олишганини маълум қилиб, ҳимоя ордери олишдан бош тортган. 

Х.Ф. қилган ишидан пушаймонлигини, жаҳл устида турмуш ўртоғига куч ишлатганини ва турмуш ўртоғи билан ярашиб олганини маълум қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳимоя ордери 2019 йил 2 сентябрь куни хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун билан биргаликда қабул қилинган. Ҳимоя ордери бу – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат хисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

685

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг