Каталониядаги айирмачи раҳбарлар узоқ муддатга “кесилди”
Олам
−
14 Октябрь 2019
3833Испания Олий суди минтақада мустақиллик тарафдори бўлган каталониялик сиёсатчиларни 13 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Максимал жазо мухтор вилоят Ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари Ориол Жункерасга белгиланди. Каталония миллий ассамблеясининг собиқ раҳбари Жорди Санчес ва Омниум маданий ташкилотининг раиси Жорди Куишар тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилди. Мухтор вилояти Парламентининг собиқ спикери Карме Форкаделга 11 йил 6 ой қамоқ жазоси берилди.
Суд жараёни 2019 йил февраль ойида бошланди. Каталония сепаратистик ҳаракати раҳбарлари исённи қўзғашда ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.
Маълумот учун, Каталония Испания таркибидаги мухтор вилоят ҳисобланади. Каталонияда 7,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь