Касильяс дунёнинг энг яхши беш нафар дарвозабонини айтди

Спорт 2675
image

Футбол бўйича Испания терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клубининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс дунёнинг энг яхши 5 нафар посбонидан иборат рейтинг тузиб чиқди. Бу ҳақда Касильяснинг сўзларига таяниб, “Sport” нашри хабар берди.

Қайд этиш керакки, “Реал”нинг собиқ дарвозабони рейтингида биринчи ўринни ҳозирда “қаймоқранглилар” шарафини ҳимоя қилаётган Тибо Куртуа эгаллади. Иккинчи ўринни “Манчестер Сити” дарвозабони Эдерсон эгаллаган бўлса, “Атлетико” футболчиси Ян Облак кучли учликни якунлади.

Касильяс шахсий рейтингида тўртинчи ўринни “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штегенга, бешинчи ўринни эса “Бавария” посбони Мануэль Нойерга берди.

Маълумот учун, Икер Касильяс Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатида (2 марта) зафар қучган. Бундан ташқари у Европа Чемпионлар лигасида 3 марта ва Испания чемпионатида 5 бор ғалаба қозонган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3
t
×