“Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, шифокорга мурожаат қилинг” – ССВ расмий огоҳлантириш берди

Саломатлик 12384
image

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига коронавирусни юқтириб олишдан сақланиш учун бир қатор тавсиялар билан чиқди. ССВнинг қайд этишича, аҳоли саросимага тушмаган ҳолда, коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак: 

•    қўлларингизни совун билан яхшилаб тез-тез ювинг;

•    юз ва кўзингизни қўл билан ишқаламанг;

•    имкон қадар одам кўп йиғиладиган жамоат жойларига боришдан тийилинг. 

•    ҳайвонларга қўл теккизишдан сақланинг.

•    кўпчилик фойдаланадиган предметларни ушлаганингизда қўлингизни антисептик воситалар орқали дезинфекция қилинг;

•    йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунни букилган тирсак, енг ёки салфетка билан ёпинг. Сўнгра фойдаланилган салфеткани ахлат қутисига ташланг ва қўлингизни ювинг;

•    шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан мулоқотда бўлишдан тийилинг;

•    касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг;

•    хоналарни мунтазам шамоллатиб туринг.

ССВнинг қайд этишича, Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси  (COVID-19)нинг кириб келиши ва олдини олиш борасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсиялари асосида қатъий чоралар кўрилмоқда.

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси каби қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бу борада зарур тавсиялар ишлаб чиқиб, ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда.

Дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 139 481 кишини ташкил этмоқда. Вафот этганлар эса 5120 нафарга етди. 70 733 киши ушбу дарддан фориғ бўлган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 619
Рейтинг: 3
t
×