Касалларни даволовчи гуруҳлар тузилиб, чекка ҳудудларга юборилади

Жамият 3904
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига жойлардаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 28 июль куни ўтган йиғилишда гапирган. 

Ушбу гуруҳларга мутасадди идоралар, ихтисослашган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, нафақадаги тажрибали шифокорлар жалб этилади. Бу ҳудудларда аҳолига эрта ва аниқ ташхис қўйиш, беморларни касаллик даражасига қараб тўғри ва малакали даволашда муҳим омил бўлади.

Ҳокимликларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш, интенсив ва реанимация ўринларини кўпайтириш, уларни зарур тиббий жиҳозлар ва дори-дармон билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Тошкент шаҳридаги тажриба асосида COVID-19 ва пневмония билан касалланганларга дастлабки малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган “махсус поликлиникалар” ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×