Касалланганлар сони 600 га яқинлашди. Хитой вирус ўчоғини ёпиб қўйди

Олам

image

Хитой ҳукумати жорий йилнинг 21 январь куни янги 2019-nCoV коронавируси тарқалган Ухан шаҳридан чиқишни тақиқлаб қўйди. Авиарейслар, поезд ва автобус қатновлари тўхтатилди.

Тақиқ муддати аниқ кўрсатилмаган. Маҳаллий ҳокимият Уханга келадиган халқаро автобус қатновларини ҳам тақиқлаган. Аэропорт ва вокзалларда Ухандан бўлган йўловчиларни текшириш учун алоҳида навбатлар ташкил этилган.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотига кўра, ҳозир янги вирус билан касалланганлар сони 541 нафарга, қурбонлар сони 17 нафарга етди.

Таиландда 4, Гонконгда 2, Макао, Тайвань, Жанубий Корея, Япония, ва АҚШда биттадан шу касалликка чалинган беморлар қайд этилди. Россияда ҳам шундай вирус аломатлари бўлган 3 нафар одам шифохонага ётқизилди. Бироқ кейинроқ, уларнинг икки нафарида вирус аниқланмади. Бир нафарининг натижалари ҳозирча эълон қилинмади.

Маълумот учун, янги вирус биринчи марта ўтган йилнинг 12 март куни рўйхатга олинганди. Янги эпидемия юз бергани ҳақида Хитой ҳукумати декабрь охирида маълум қилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги вирус сабаб чегара ва халқаро аэропортларда тиббий назорат кучайтирилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг