Курс UZS

USD

12 909.19

-20.18

EUR

13 935.47

-28.25

RUB

153.30

0.43

Карлсенни Жаҳон чемпионатидан четлатилишига сабабчи бўлган шим аукционга қўйилди

Спорт

image

Шахмат бўйича ўн олтинчи жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсеннинг жинси шими сотувга қўйилди. Бу ҳақда шахматчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Гап шундаки, Карлсен Нью-Йоркдада ўтган Жаҳон чемпионатига дресс-кодда бормасдан қоидани бузган ва жаримага тортилиб, шимини алмаштиришни истамагани учун дисквалификация қилинган.

“Жаҳон чемпионатида тақиқланган жинси шимлар энди сизники бўлиши мумкин. Мен жинси шимларимни ким ошди савдосида сотаман. Бир кун келиб шу ишни қиламан деб ўйламагандим, аммо шу кунларга етиб келдик”, дейди Карлсен.

Лотнинг бошланғич нархи – 7600 доллар. Барча тушум хайрия ишларига йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Магнус Карлсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг