“Каркидон” сув омбори ҳудудидаги ер майдонлари сотувга қўйилди

Жамият

image

Фарғона вилояти Қува тумани ҳудудидаги “Каркидон” сув омбори ҳудудида туризм мақсадларида инвестиция киритиш шарти билан 5 гектар ер майдони 12 лотга бўлиниб савдога чиқарилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги экотуризмни ривожлантириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ сотувга чиқариляпти.

Мазкур ҳудудда меҳмонхона, мотель, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар, ресторан, сув спорт объектлари, пляж зонаси ва пирс қурилиши кўзда тутилган. Мажуманинг умумий қиймати 27,8 млрд сўмни ташкил этиб, унда 100 нафарга яқин иш ўринлари яратилади.

Ер майдони “Тошкент-Ўш А-373” Фарғона-Андижон автомагистрали 4Р-112 йўлининг Қува туман марказига 12,7 км масофасида ва Фарғона шаҳридан 34,1 км масофада жойлашган.

Маълумот учун, “Каркидон” сув омбори иншооти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида 1967 йили қуриб битказилган бўлиб, сув Исфайрам дарёси ва Жанубий Фарғона каналидан келиб қуйилади. Унинг тўлиқ ҳажми 216,0 млн метр кубни ташкил этади. Сув юзаси ойнасининг майдони 9,5 минг метр квадратни ташкил этади. Сув юзасининг узунлиги 5 километр, эни эса 5,5 километрдан иборат. Сув омборининг максимал чуқурлиги 70 метрга тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм ер

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг