Карантинни бузганлар жавобгарликка тортилади – Махсус комиссия

Жамият 6704
image

Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси карантин қоидаларини, белгиланган тақиқ ва чекловларни бузиш қатъий равишда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатмоқда. 

Бунда:

•    санитария ва карантин чекловларига риоя этмаслик, шу жумладан, автобус салонларида санитария-эпидемиология талабларини бузиш;

•    автотранспорт воситаларидан рухсат берилган вақтдан ташқарида фойдаланиш, жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақламаслик;

•    уч кишидан ортиқ йиғилиш, тиббий ниқобдан фойдаланмаслик;

•    оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибини бузиш;

•    тегишли масъуллар ҳамда фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, карантин чекловлари шароитида рухсат берилмаган тадбиркорлик фаолияти (хостеллар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари) билан шуғулланмаслик Миллий гвардия, Ички ишлар, солиқ органлари ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси томонидан мунтазам равишда профилактика тадбирларини ўтказган ҳолда назоратга олиш ва мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланди.

Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш ПОСТЛАРИДА санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш, шу жумладан, автотранспорт воситаларини дезинфекциядан ўтказиш талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3
t
×