Карантинда Президент афв этадими?
Жамият
−
21 Апрель 2020
8104Бугун, 21 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг турли чеккаларида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан турли мазмундаги саволлар берилди.
Ана шундай саволлардан бири Андижон вилоятининг Асака туманидан юборилган бўлиб, унда, жумладан, шундай дейилади: “Турмуш ўртоғим — маҳкум. 2019 йил ноябрда Призидентимизга авф сўраб мурожаат қилган. Мурожаат кўриб чиқиляпти, деб жавоб келган. Энди агар карантин чўзилиб кетса, авф берилмайдими?”
Ушбу саволга Шоҳрух Ғиёсов батафсил жавоб қайтарди.
“Агар турмуш ўртоғингиз Президент номига афв этиш тўғрисида илтимоснома ёзиб мурожаат этган бўлса, авф этилиши тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида, мурожаат жавоби шахсан маҳкумнинг ўзига маълум қилинади.
“Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг авф этилиши Президент Қарори асосида амалга оширилади”, деди у.
Маълум қилинишича, мазкур савол билан ЖИЭББга — (71) 291-93-04 рақамига қўнғироқ қилиб, янада батафсил маълумот олиш мумкин.
LiveБарчаси