Карантин қоидаларини бузган Бельгия шаҳзодаси жаримага тортилди

Олам

image

Испаниянинг Андалусия мухтор жамияти расмийлари Бельгия шаҳзодаси Иоахимни карантин қоидаларини бузганлиги учун 10,4 минг евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли Иоахим май ойи охирида Кордобага ўқув амалиётини ўташ учун келган. У карантин чекловларини бузган ҳолда, бир нечта зиёфатга ташриф буюрган. Бир неча кундан кейин шаҳзода ўзини ёмон ҳис қилди ва коронавирус тестидан ўтди. Тест жавоби ижобий чиқди, шаҳзодада коронавирус аниқланди. Хабар қилинишича, ушбу зиёфатлардан бирига 27 киши қатнашган. Бу эса Кордобадаги карантин қоидаларини бузишга сабаб бўлган. Чунки йиғилишларда 15 нафардан ортиқ одамнинг иштирок этиши тақиқланган эди.

Шаҳзода Иоахим - Бельгия маликаси Астриднинг ўғли ва қирол Филиппнинг жияни ҳисобланади. “Reuters” хабарига кўра, шаҳзода мерос бўйича ўнинчи ўринда туради.

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский карантин қоидаларини бузиб, Хмельницкийдаги кафега ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг