Карантин қоидаларини бузган 78 нафар ички ишлар ходими жаримага тортилди

Жамият

image

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимига адашиб кириб қолган 7039 та ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. 133 та ходим жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ўтган жамоатчилик мулоқотида маълум қилди. 

“Сафимизни адашиб кириб қолганлардан тозалаш бўйича кўпгина ишлар амалга оширилади, мана масалан 2019 йилда жами 7039 та ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Бундан ташқари, йўл ҳаракат қоидаларини бузган 1223 та ходимга жарима қўлланилган. Ва энг ачинарлиси 133 та ходим жиноий жавобгарликка тортилган”, дейди Ғиёсов.

Қайд этилишича, жорий йилда ички ишлар органларининг 2350 нафар ходими хизмат интизомини бузган. Улардан 529 таси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани айтилади. Улар жаримага тортилган ҳамда 45 та ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 78 нафар ходим карантин қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилган. Наманган вилоятидаги тезкор ходим эса ишдан бўшатилган. 

“Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини бекитади деб. Қонун устуворлигини сўзда эмас, амалда таъминлаш таъминлаш, айни вақтда бизнинг биринчи вазифамиздир”, деб қўшимча қилади Ғиёсов. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳруҳ Ғиёсов

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made