Карантин даврида электр энергияси ҳисоблагичлари даврий қиёсловдан ўтказилмайди (ми?)

Жамият

image

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йилнинг 6 апрель кунидан эътиборан электр энергияси ҳисоблагичларини даврий қиёсловдан ўтказиш санитария-эпидемиологик ҳолат яхшилангунга қадар тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу иш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш вазифалари юзасидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтказилган бўлиши лозим.
  
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат реестрига киритилган ҳамда давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доираларда қўлланиб келинаётган ҳисобга олиш приборлари даврий қиёслаш ўтказилганидан сўнг фойдаланишга йўл қуйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони  390 нафарга етди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг