Карантин даврида бозорлардаги нарх-наво қандай?
Бу қизиқ
−
26 Март 2020
8909Ўзбекистонда деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида, жорий йилнинг 24 март куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича хулосаларини тақдим этди.
Бозорларда алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (60 000 сўм).
Қўй гўшти 39 000 сўмдан 70 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (70 000 сўм) кузатилди.
Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (2 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (6 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёзнинг минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да (1 000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (4 000 сўм).
Сабзи 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (5 00 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (5 000 сўм) кузатилди.
Тухум 4 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да қайд этилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм).
Гуруч 3 800 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус” навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 500 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди.
Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (6 500 сўм) кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирган илк бемор қайд этилди. Бунинг ортидан мамлкатда крантин режими ўрнатилиб, қатор чеклолвар ўрнатилди. Одамлар эса дўкон ва бозорларга ёпирилиб, озиқ-овқат ғамлашга тушди. Бу ҳолат бозорларда нархларнинг кўтарилиб кетиш хавотирини юзага келтирганди.
LiveБарчаси