Карантин 15 августдан кейин юмшатиладими?
Бу қизиқ
−
03 Август 2020
44182Маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлидан 31 июлига қадар мамлакатда кучайтирилган карантин тартиби эълон қилинди. Бу билан Ўзбекистон дунёда қатъий карантинга қайтган иккинчи мамлакат бўлди. Бундан аввал худди шундай чоралар Қозоғистонда ўрнатилган эди.
Карантин тугай деганда чоралар 15 августгача узайтирилди. Хўш, 15 августдан кейин карантин юмшатилиши мумкинми? Ушбу саволга бугун, 3 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов жавоб берди.
“Олдимизда сал кам икки ҳафта вақтимиз бор. Агар икки ҳафта давомида худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин”, дейди Оқилов.
Шунингдек, брифингда иштирок этаётган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимов ҳам масалага нисбатан ўз муносабатини билдирди.
“Карантин қилишда учта асосий масала бор: биринчиси касаллик тарқалишининг олдини олиш бўлса, иккинчиси касаллик тарқалиши юкламасини соғлиқни сақлаш тизими қанчалик эплай олиши. Бугунги кунда биз иккисига ҳам тайёрмиз”, дейди Алимов.
Йиғилишда қайд этилишича, карантиннинг юмшатилиши ҳаммаси тугашидан далолат эмас. Асосий талаблар – қўлни ювиш, ниқоб тақиш ва масофа сақлаш ўша-ўшалигича қолади.
LiveБарчаси