Кара-Мурзанинг дараги чиқди

Олам

image
Европарламент Путиннинг танқидчисини озод қилишни талаб қилди  north_east

Европарламент Путиннинг танқидчисини озод қилишни талаб қилди 

Аввалроқ, россиялик мухолифатчи Владимир Кара-Мурза Омскдаги 6-сонли колониядан ғойиб бўлгани хабар қилинганди. Эндиликда у 7-сонли ахлоқ тузатиш колониясидаги бир камерали хонага ўтказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда бугун, 30 январь куни Кара-Мурзанинг адвокати Мария Эйсмонтга ёзган мактубига таяниб, “Новая газета” хабар берди

Қайд этиш жоизки, бир камерали хона қамоқда сақлашнинг энг қаттиқ шартларидан ҳисобланади. У барча колонияларда ҳам мавжуд эмас.

Кара-Мурзанинг айтишича, у 26 январь куни Омскдаги 6-колониядалиги пайтида огоҳлантиришсиз навбатдаги "ёмон ниятли қоидабузарлиги" учун комиссияга чақирилган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, уни "Ўрнингдан тур" буйруғини бажармаганликда айблашган. Шундан сўнг, комиссия уни бир камерали хонага ўтказишга қарор қилган.

Эндиликда Владимир Кара-Мурза тўрт ойни битта камера типидаги хонада ўтказиши керак, аммо жазо саналари ўзгартирилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Владимир Кара-Мурза “сиёсий нафратга асосланган Россия армияси ҳақидаги сохта маълумотларни оммавий равишда тарқатган”ликда айбланган. Айбловга сиёсатчининг АҚШнинг Аризона штати Вакиллар палатаси аъзолари олдидаги нутқи сабаб бўлди. Тергов маълумотларига кўра, Кара-Мурза Россия ҳарбийлари Украинадаги тураржойлар, туғуруқхоналар, шифохоналар ва мактабларни бомбардимон қилаётгани ҳақида “атайлаб ёлғон маълумот тарқатган”.

Кейинчалик Кара-Мурзага нисбатан давлатга хиёнат ва Россияда номақбул деб тан олинган ташкилот фаолиятини амалга оширганлик учун иш очилди. 2023 йилнинг 17 апрель куни сиёсатчи 25 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди. Кара-Мурза айбини тан олмади. Октябрь ойида у Омскдаги 6-колонияга ўтказилди. Бу вақт ичида у бир неча бор жазо камерасига юборилган. Унга 14 та режимни бузганликда айблов қўйилган, натижада у доимий равишда қоидабузар деб топилиб, жазони ўташнинг қаттиқ шартларига ўтказилган. 

"Улар бу жазо камераларини қийноқ усули сифатида ишлатади", дейди мухолифатчининг рафиқаси Евгения Кара-Мурза.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Россиядаги яна бир қамалган мухолифатчи Алексей Навальний Владимир вилоятининг Мелехово қишлоғидаги 6-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан йўқолиб қолган, унинг яқинлари ва адвокатлари деярли уч ҳафта давомида сиёсатчи билан боғлана олмаган эди. Кейинчалик у Ямало-Ненец автоном округидаги Харп қишлоғида жойлашган 3-сонли “Қутб бўриси” ахлоқ тузатиш колониясига кўчирилгани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Кара-Мурза мухолифатчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг