Канселу фаолиятини Ла Лигада давом эттиришга яқин турибди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Англиянинг “Манчестер Сити” клубидан португалиялик футболчи Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Ла Лиганинг амалдаги чемпиони Жоау Канселуни ижарага олиш борасида “Манчестер Сити” билан келишувга яқин. Шу ҳафта охирида музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади.

Шунингдек, шартномага кўра, 29 ёшли ҳимоячини ижара муддати тугаганидан сўнг, “Барселона” уни сотиб олиш имкониятига эга бўлади, бироқ бу мажбурий эмаслиги қайд этилган.

Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Бавария”да ижара асосида ўтказди ва у Бундеслиганинг 15 ўйинида 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Қайд этиш жоиз, Жоау бир мавсумда Англия ва Германия чемпионига айланди. “Transfermarkt” футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Жоау Канселу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made