Канадада собиқ мактаб ҳудудидан 169 нафар боланинг жасади топилди
Олам
−
04 Март 2022
26525Канаданинг Алберта провинцияси шимолидаги собиқ мактаб-интернат ўрнида 169 та қабр топилди. Бу ҳақда Шимолий Алберта маҳаллий халқлари етакчиси Сидни Хелкроу маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қабрлар георадар ва дрон ёрдамида иш олиб бориш жараёнида аниқланган.
“Кичик жангчиларимиз уларни топишларини кутишарди. Энди улар хотиржам дам олишади. Битта қабрнинг топилишини ҳам тушунтириб бўлмайди. Бир қанчасининг топилишини шунчаки изоҳлаб бўлмайди”, деган Хелкроу.
169 та боланинг жасади Муқаддас Бернард миссияси интернатидан топилган.
Алберта университети қошидаги маҳаллий халқлар археологияси институти директори Киша Супернантнинг айтишича, 54 та қабр монастир яқинида, қолган 115 таси эса жамоат қабристонида жойлашган.
“Бу болаларнинг ҳар бири меҳрибон оиланинг аъзоси. Уларнинг ўлими учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган”, деган Супернант.
LiveБарчаси