Канадада номаълум шахс масжид олдида мусулмонларга ўт очди

Олам

image
0:00
0:00
download

Канаданинг Торонто шаҳрида номаълум шахс таровеҳ намозидан қайтаётган мусулмонларга қарата ўт очди, натижада 5 киши яраланди.

Торонто полицияси вакили Дэвид Ридзикнинг айтишича, воқеа Скарборо ҳудудидаги “Абу Бакр Сиддиқ” масжиди яқинида содир бўлган.

Унинг сўзларига кўра, воқеа 16 апрель, шанба куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 01:00 да содир бўлган, номаълум шахс таровеҳ намозидан кейин масжидни тарк этган мусулмонларга машинадан ўқ узган. Натижада беш киши жароҳатланган.

Ридзикнинг айтишича, жабрланганларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ, улардан уч нафари аллақачон шифохонадан чиқарилган, икки нафари даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 15 март куни 4 нафар қуролланган террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга кириб, жума намозини ўқиётган мусулмонларга қарата ўқ узганди. Ушбу оммавий қирғин натижасида 51 киши ҳалок бўлди, 49 киши яраланди. Ушбу қўпорувчилик ҳаракатини австралиялик 28 яшар Брентон Таррант амалга оширгани маълум бўлиб, у қўлга олинган эди.  

Суд қарорига кўра, Брентон Таррант умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. Унга нисбатан Янги Зеландия тарихида илк бор маҳкумни муддатидан аввал шартли равишда озод қилиш ҳуқуқи бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг