Канадада кран қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Июль 2021
4574Канаданинг Келоуна шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйга бириктирилган қурилиш крани қулаб тушиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берган.
Полиция инспектори Адам Макинтош кран қулаб тушганда унинг ёнида бир неча ишчилар борлигини маълум қилган. У қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ҳақида батафсил маълумот бермаган, бироқ бир киши бедарак йўқолганини айтган.
“Воқеа жойида ёки ўша атрофда ишлаганларнинг қариндошлари ва дўстлари ҳозир хавотирда бўлиши мумкин. Тегишли баҳолашлардан сўнг биз кенг жамоатчиликка баёнот берамиз”, деган Макинтош.
Таъкидланишича, кран қулаши оқибатида бир нечта қўшни бинолар ҳам зарар кўрган. Полицияга кўра, ҳудуд беқарор ва хавфли бўлиб қолмоқда, унга кириш чекланган.
Аввалроқ, Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясида меҳмонхона қулаб тушиши оқибатида саккиз киши қурбон бўлгани, яна тўққиз киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь