Канада Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
31 Январь
3536Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Канада элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Остона шаҳрида) Алан Ҳэмсондан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
“Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Алан Ҳэмсон жаноблари билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Жаноб Ҳэмсоннинг минтақамиз бўйича бой тажриба ва билимга эгалигини қадрлаймиз. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жаноб элчининг Ўзбекистон-Канада икки томонлама муносабатларида фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёр”, дейди Бахтиёр Саидов.
Алан Ҳэмсон 2021-2024 йилларда Ўзбекистондаги элчи лавозимида аккредитациядан ўтган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мери Леклер ўрнига тайинланди.
LiveБарчаси