Канада Украинага Leopard 2 танкини жўнатди

Олам

image

Киевга ваъда қилинган тўртта Leopard 2 танкидан биринчиси Канададан Украинага жўнатилди. Бу ҳақда Канада миллий Мудофаа вазири Анита Ананд маълум қилди.

"Украинага ёрдам бериш учун жанговар танклар жўнатилмоқда. Канаданинг биринчи Leopard 2 танки йўлга чиқди", деб ёзган у Twitter'да.

Ананднинг аниқлик киритишича, Канада ҳарбий-ҳаво кучларининг бортида жиҳозлар бўлган самолёти Галифаксдан (Янги Шотландия) ҳавога кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания расмийлари таъмирланган 4-6 та  Leopard 2A4 танкларини Украинага жўнатишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Канада Leopard 2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг