Канада россиялик тадбиркор ва ҳарбийларни “қора рўйхат”га киритди 

Олам

image

Канада Россияга қарши санкциялар рўйхатига яна 40 нафар россиялик жисмоний шахсни, жумладан, тадбиркорлар ва ҳарбийларни қўшди. Бу ҳақда Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг матбуот хизмати маълум қилди. 

Санкциялар рўйхатига, хусусан, “Лукойл” собиқ президенти Вагит Алекперов, “Сбербанк” бошқаруви раиси ўринбосари Ольга Голодец, Россия Мудофаа вазири ўринбосари генерал-полковник Юнус-Бек Евкуров, генерал Шарип Делимханов, Давлат думаси депутати Адам Делимханов қўшилган. 

Қайд этилишича, Трюдо ва Зеленский жаҳон ҳамжамиятининг Россиянинг Украинага ҳужумига жавобан Россия Федерациясига қарши қаттиқ ва узоқ муддатга мўлжалланган санкциялар жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 май куни Канада Бош вазири Жастин Трюдо эълон қилинмаган ташриф билан Украинага борганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made