Канада Россия олмосларини олиб киришга қўшимча тақиқ жорий қилди

Олам

image

Канада ҳукумати Россия олмосларини олиб киришни тақиқлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Канада Ташқи ишлар вазирлигининг санкциялар тўғрисидаги рўйхатига асосланиб, ТАСС хабар берди.

Ҳужжатга кўра, мамлакатдаги ва хориждаги Канада фуқароларига, шунингдек, Канададаги бошқа фуқароларга Россиядан кесилган олмосларни (саноат бўлмаган олмослар), шунингдек сараланмаган олмосларни импорт қилиш, сотиб олиш тақиқланган.

Чекловлар, шунингдек, рус олмослари бўлган заргарлик буюмларидан ташқари қўл соатлари, чўнтак соатлари ва бошқа соатлар, шу жумладан секундомерларга ҳам таъсир кўрсатган.

Ушбу чоралар Канадага саёҳат қилган шахс томонидан олиб бориладиган шахсий буюмларга тааллуқли эмас, агар улар тижорат мақсадида бўлмаган, фақат шу шахс ёки унинг яқин қариндошлари шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса мустаснолиги айтилган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Канада олмослар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг