Камрон Ҳабибуллоҳ Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига чақирилмайди
Спорт
−
15 Май
19565Ўзбекистонда туғилиб, ҳозирда АҚШда тўп тепаётган футболчи Камрон Ҳабибуллоҳнинг футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Олимпиадада иштирок этиши ҳақиқатдан йироқ ҳолат. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси устози Темур Кападзе QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Мен бу футболчини танимайман ҳам. Шунақа футболчи борлигини энди билдим. Олимпиада учун кенгайтирилган рўйхат аллақачон керакли жойга тақдим этилган. Рўйхатда эса бу боланинг номи йўқ. Қайсидир манбалар бу футболчини янада танитиш учун шунақа хабарлар тарқатаётган бўлса керак”, дейди Кападзе.
Қайд этилишича, 20 ёшли Камрон Ҳабибуллоҳ ҳозирда Канада U-20 жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда унда Афғонистон фуқаролигини олиш варианти ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Кападзе Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусановнинг Олимпиадада қатнашиши билан боғлиқ масалага ойдинлик киритганди.
LiveБарчаси