“Камроқ сўз, кўпроқ қурол”. Европа Иттифоқи Украинага ёрдамни оширади

Олам

image

Россиянинг Украина шаҳарлари ва муҳим инфратузилма объектларига оммавий ҳаво ҳужумлари фонида Европа Иттифоқи давлатлари Украинага инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролик мудофаасини қўллаб-қувватлашни, хусусан, электр генераторлари ва қувват трансформаторларини етказиб беришни кўпайтиради. Бу ҳақда кеча, 17 апрелдаги ЕИ саммитининг биринчи куни якунлари бўйича берилган баёнотда айтилди.

ЕИ Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳияти билан зудлик билан таъминлаш ва барча зарур ҳарбий ёрдам, жумладан, артиллерия снарядлари ҳамда ракеталарни етказиб беришни тезлаштириш ва фаоллаштириш зарурлигини таъкидлайди.

Жорий йилнинг 22 апрель куни Европа Иттифоқи мамлакатлари мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

"Бизга кўп сўзлар керак эмас, бизга кўпроқ ҳарбий техника керак”, дейди Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель.

Унинг сўзларига кўра, Киевга янги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ойлар эмас, балки кунлар ва ҳафталар масаласидир.

Германия канцлери Олаф Шольц саммит иштирокчиларини Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан имкон қадар тезроқ таъминлашга чақирди.

“Россиянинг босқинчилик уруши алоҳида шафқатсизлик билан давом этмоқда ва биз Украинани қўллаб-қувватлаш учун шу пайтгача қилганимиздан ҳам кўпроқ нарсани қилишимиз кераклигини биламиз”, дейди Шольц.

Берлиннинг ўзи бир кун олдин учинчи Patriot ҳаво мудофаа тизимини Киевга топшириш ниятини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ёрдам бериш учун алоҳида қонун лойиҳасини тақдим этганди. У 61 миллиард доллар ва ATACMS ракеталарини ажратишни назарда тутади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made