Камерунда 62 нафар футболчи ёш фирибгарлиги бўйича гумон қилинмоқда

Спорт

image

Камерун футбол федерацияси 62 нафар футболчини ёшига нисбатан фирибгарлик айби билан футболдан четлатди. Бу ҳақда “Transfer News Live” хабар берди.

Манбага кўра, футболчилар икки марта идентификация қилиш ва ҳақиқий ёшини яширишда гумон қилинмоқда. Гумонланаётганлар орасида “Виктория Юнайтед” ярим ҳимоячиси Вильфрид Натан Дуала ҳам бор, у Камерун терма жамоасининг 2023 йилги Африка Миллатлар кубоги учун терма жамоага киритилган.

Паспортига кўра, у 17 ёшда, аммо футболчи кўринишидан каттароқ кўринади, бироқ, Дуалла турнирда умуман майдонга тушмаган.

Камерун чемпионати олий лигасидаги 19 та жамоадан фақат 4 тасида қоидабузарлар топилмади. 72 соат ичида клублар керакли ҳужжатларни тақдим этиш ва жазо устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, сўнгги Африка Миллатлар кубогида Камерун терма жамоаси Нигерияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани 1/8 финалда тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Камерун Вильфрид Натан Дуала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг