Камчаткада қарийб 7 балли зилзила юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 3 апрель куни Камчаткада 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Камчатка бўлими хабар берди.

Бўлим директори Данила Чебровнинг сўзларига кўра, зилзила шаҳардан тахминан 64 км узоқликда содир бўлган, ер силкиниши чуқурлиги 100 км атрофида бўлган.

Ерости силкинишлари Петропавловск-Камчатскийда ҳам сезилган.

“Кам 24” нашрининг аниқлик киритишича, биноларнинг қаттиқ силкинишига иккита ер қимирлаши сабаб бўлган.

“Иккинчиси тахминан 40 сония давом этди. Петропавловск-Камчатский аҳолисига кўра, айрим уйларда ёриқлар пайдо бўлган”, дейди Чебров.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Камчатка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг