Калла қўймаган сен қолувдинг. Венгриялик вазир Украинага “сакраб қўйди”

Олам 4462
image

Будапешт Украина бўйича НAТОнинг доимий вакиллари декларациясига вето қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Венгрия Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу расмий Киевни венгер озчилигининг ҳуқуқларига риоя қилиш мажбуриятини юкламагани учун қилинган.
Унинг таъкидлашича, расмий Будапешт Украинага халқаро мажбуриятларга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажаришни тақиқловчи бир қатор тузатишларни таклиф қилган, аммо бу таклифлар рад этилган.

Венгрия вазири таъкидлаганидек, Венгрия “баёнотга вето қўйишдан бошқа чораси йўқ эди”. Унинг қўшимча қилишича, Ғарбий Украинадаги венгер озчиликнинг манфаатлари "океаннинг нариги томонидагидан кам эмас".

"Aммо биз бу ерда, Марказий ва Шарқий Европада яшаймиз ва Венгериянинг манфаати уни ҳимоя қилишимиз учун етарли сабабдир", дея хулоса қилди вазир.
Киев ва Будапешт ўртасидаги таранглик 2017 йил сентябрь ойида Украинанинг таълим тўғрисидаги қонуни кучга киргандан кейин пайдо бўлди. Ҳужжат миллий озчилик вакилларининг тилларида ўрганиш имкониятларини сезиларли даражада камайтирди.

Шунингдек, ўтган йилнинг сентябрь ойида Карпат ортидаги Берегово шаҳрида жойлашган Венгрия консуллиги Украина фуқароларига паспорт бергани маълум бўлди ва бу ҳақда улар Украина расмийларини хабардор қилмаган. Шундан сўнг мамлакатлар ўзаро консулларни юборди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×