15 августдан кафе ва ресторанлар қандай шартларда ишлаши белгиланди

Жамият

image

Республика махсус комиссиясининг карантин чекловларини юмшатиш бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди. Қарор билан қуйидагиларга рухсат берилди:

2020 йил 15 августдан бошлаб:

автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови. Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш; 

бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш; 

ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши; 

ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг