“Кафансиз кўмилганлар”. 30-йилгача қатағон қилинган 120 киши оқланди
Жамият
−
06 Январь 2022
116161930 йилгача қатағон қилинган 120 киши оқланди. Ўтган 2021 йилнинг декабрь ойида Олий судга 120 нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши келиб тушган эди. Бугун, 6 январь куни эса, ушбу жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, келтирилган протестлар қаноатлантирилди ва Жиноий-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 6 та жиноят иши бўйича 120 нафар шахс оқланди. Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбири Нозима Назирова хабар бермоқда.
Суд ҳайьати қуйидагиларни аниқлади
Биринчи ишда – Олий суд раиси ўринбосари томонидан Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) ҳайъатининг 1925 йил 4 сентябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра жавобгарликка тортилган Мирза Ибрагимов Мир Ахур ва жами 43 нафар шахсга нисбатан юритилнан жиноят иши кўриб чиқилди.
Унга кўра, 1925 йил жами 43 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси СССР ЖКнинг 61-моддаси (хорижий малакатлар ёки ижтимоий гуруҳлар фойдасига оғиш), қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда урушни эълон қилиш ҳамда совет давлатига қарши куролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этиш, 67-моддаси (аксилинқилобий ташкилотларга аъзолик қилиш) ва 69-модда (инқилобий ҳаракат ва пролетарят синфига қарши фаол ҳаракат ёки курашиш) яъни фуқаролар уруши вақтида аксилинқилобий хукумат тузишда айбли деб топилиб, сургун жазосига хуқм қилиниб, уларга тегишли мол-мулклар мусодара этилган.
Иккинчи ишда – Аппах Ходжа Асқар Ходжаев ва жами 40 кишига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ишни ўрганиш давомида қуйидагиларни аниқлади.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили ҳузуридаги Учлик йиғинининг 1930 йил 24 январдаги қарорига кўра, Аппах Ходжа Асқар Ходжаев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси СССР ЖКнинг 78-моддаси (бандитизм) совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, сургун ва энг оғир жазо – отишга ҳукм қилиниб, отилган ва мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
Учинчи ишда – Абдурахимов Мирза Ходжа ва жами 15 кишига нисбатан жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 24 мартдаги баёнига кўра, Абдурахимов Мирза Ходжа ва бошқаларЎзбекистон ССР ЖКнинг 67 ва 78 моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, сургун ва энг оғир жазо – отишга ҳукм қилиниб, отилган ва мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
Тўртинчи ишда – Мансурбеков Мухаммад Содиқ ва жами 5 киши оид жиноят иши суд ҳайъати томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстансияси ишни ўрганиш давомида қуйидагиларни аниқлади.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 25 январдаги баёнига кўра, Мансурбеков Мухаммад Содиқ ва бошқалар Ўзбекистон ССР ЖКнинг 67 ва 78 моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, Ўрта Осиёдан сургун қилиниб, мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
Бешинчи ишда – Сафаров Тоғай Амин ва жами 12 киши оид жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди. Ўзбекистон Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ишни ўрганиш давомида қуйидагиларни аниқлади.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Доимий вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 19 мартдаги баёнига кўра, Сафаров Тоғай Амин ва бошқалар (жами 12 киши) Ўзбекистон ССР ЖКнинг
67 ва 78 моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилиб, Ўрта Осиёдан сургун қилиниб, мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган.
Сўнги ишда – Шариф Ходжаев Садриддин Хон ва жами 5 кишига оид жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди.
Россия Федератив Совет Социалистик Республикаси Олий Инқилобий трибунали Туркистон Совет Республикаси Марказий Ижроя Қўмитасининг 1921 йил 23 декабрдаги ҳукмига кўра, Шариф Ходжаев Садриддин Хон ва бошқалар (5 киши) Ўзбекистон ССР ЖКнинг 67 ва 78 моддалари, аксилинқилобий махфий ташкилотини тузганликда ҳамда совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилганлар.
Суд ҳайъати иш материалларини ўрганиш давомида юқорида номи қайд этилган фуқароларга нисбатан жиноят ишини юритишда бир қатор процессуал талаблар бузилгани, хусусан, уларнинг ҳимоя ҳуқуқи, келтирилган фактлар тасдиғини топмаганини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 6 та жиноят иши бўйича 120 нафар шахсни оқлади.
Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат бўй кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида 38-йилгача қатағон қилинган 23 киши оқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь