Миссия Ўзбекистонда ишини бошлади. Яна 250 кишининг келиши кутиляпти

Жамият 2159
image

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистон Республикасида сайловни кузатувчилар миссияси бугун, 25 ноябрь куни ўз ишини бошлади. Бу QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова хабар бермоқда. 

Ҳукумат томонидан таклиф этилган миссияга Каэтана Де Зулуэта Оутрам раҳбарлик қилмоқда ва миссиянинг таркибига Тошкентда жойлашган 11 мутахассисдан иборат асосий гуруҳ, шунингдек 3 декабрдан бутун мамлакат бўйлаб юбориладиган 30 та узоқ муддатли кузатувчилар киради. Бундан ташқари, ДИИҲБ ЕХҲТга аъзо давлатларга сайловдан бир неча кун олдин келиш учун 250 нафар қисқа муддатли кузатувчиларни юборишни сўраб мурожаат қилади. 

Миссия сайловнинг ЕХҲТ мажбуриятлари, бошқа халқаро мажбуриятлар ва демократик сайловлар стандартларига, шунингдек миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди. Кузатувчилар сайловчиларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқот, сайлов комиссияси ва тегишли давлат органлари фаолияти, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва унинг ижроси, шунингдек, сайлов билан боғлиқ низоларни ҳал этиш каби сайловнинг асосий жиҳатларини диққат билан кузатиб борадилар. Миссия, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида кампаниянинг ёритилишини кузатиб боради. 

Давлат ҳокимияти органлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва халқаро ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар кузатувнинг ажралмас қисми ҳисобланади. 

Сайлов кунида ДИИҲБ сайловни кузатиш бўйича Миссияси ЕХҲТнинг Парламент ассамблеяси билан биргаликда сайлов участкалари очилишини, овоз бериш, овозларни ҳисоблаш ва жадваллар ҳисоботини кузатишда иштирок этади. 

Кузатувларнинг якуний ҳисоботи сайлов жараёни тугаганидан тахминан икки ой ўтгач, чоп этилади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.1
t
×
×