Кадастр агентлиги раҳбарларининг 61 фоизи аттестациядан “йиқилди”

Жамият 3535
image

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 61 фоиз раҳбар ходимлари давлат аттестациясидан ўта олмади. Бу ҳақда агентлик хабар берди.

Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация  ўтказилган.

Натижалар таҳлил қилинганда 24 фоиз аттестациядан ўтган, 15 фоизи шартли ўтган бўлса, 61 фоиз раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

Кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3
t
×