Кадастр агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 сентябрдаги қарори билан Кадастр агентлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди. 

Унга кўра, Кадастр агентлиги директори ўринбосарлига қуйидагилар:

•    Отабек Валиджанович Аллаберганов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;

•    Тўлқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

•    Мирсаид Содиқович Мирмақсудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

•    Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари – “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Кадастр агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида ташкил этилди
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг