Каъба яна зиёратчилар учун очилди
Олам
−
08 Март 2020
15664Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 февралидан эътиборан Саудия Арабистони янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатор чекловлар жорий қилганди. Хусусан, ҳукумат мусулмонлар учун Умра зиёратини амалга ошириш ва Мадинада Набавий Масжидини зиёрат қилишни вақтинча тўхтатиб қўйган эди.
Бу орада доим одамлар билан гавжум бўлган Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам масжиди, жумладан Каъба атрофи тозалаш ва дорилаш ишлари сабаб бўш қолганди.
Саудия Арабистони подшоҳлиги Каъба яна зиёратчилар учун очилганини эълон қилди.
Маълумот ўрнида, коронавирус бугунгача 89 мамлакатда аниқланди. Рўйхатда Саудия Арабистони ҳам бор. Мамлакатда касаллик чалинганлар 7 кишини ташкил этмоқда. Дунё бўйлаб ушбу вирус билан оғриган 106 052 нафарга етди. Қурбонлар сони эса 3600 киши ташкил этмоқда. Касалликни ортда қолдириб, даволанганлар эса 59 835 тани ташкил этмоқда.