Қуюқ туман Ўзбекистон аэропортлари ишини чеклади

Жамият 4777
image

Бугун, 3 январь куни тунда Урганч ва Нукус аэропортларида кучли туман кузатилгани парвозларга таъсир ўтказди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Урганч аэропортидаги қуюқ туман туфайли “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москвадан парвоз қилаётган AFL1976 рейси соат 03:25 да “Шереметьево” аэрпортидан учиб кета олмаган.

Яна иккита рейсда ҳам худди шундай вазият кузатилган: “S7 Airlines” авиакомпаниясининг Самара—Урганч йўналиши бўйича соат 04:35 да учиши керак бўлган SBI6481 рейси ҳамда “Урал” авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдан соат 03:30 да учиши керак бўлган SVR2473 рейси амалга ошмаган.

Айни вақтда самолётлар Урганчдаги об-ҳаво шароитлари яхшилангунга қадар жўнатувчи-аэропортларда қолмоқда.

Кучли туман — кўриш масофаси 200 метр — шунингдек, Нукус аэропорти фаолиятини чеклаб қўйган. “Uzbekistan Airways”нинг икки рейси Тошкентга парвозини кутмоқда. Бундан ташқари, соат 11:30 да Нукус—Ақтау йўналиши бўйича учиши кутилаётган рейс ҳам кечиктирилиши мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 178
Рейтинг: 3
Теглар
t
×