“Қуёшли хонадон”ларга кечиккан субсидияларни тўлаш бошланди
Жамият
−
02 июл 1596 1 дақиқа
Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга жорий йилнинг апрель-май ойлари учун субсидия суммаларини тўлаш бошланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель-май ойларида 60 193 нафар жисмоний шахс “Қуёшли хонадон” дастуридан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 156 млрд 125 млн сўм (156 миллион 125 минг 388 кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олади.
Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
- Хоразм вилояти – 29,1 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 27,1 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 19,1 млрд сўм.
Субсидияни “Солиқ” мобил иловасининг “Кешбек ва имтиёзлар”хизматининг “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланганди.
Live
Барчаси