Қуёшда охирги 3 йилдаги энг катта чақнаш қайд этилди. Бу хавфлими?
Олам
−
02 Июнь 2020
15323Америкалик олимлар жорий йилнинг 29 май куни қуёшда катта чақнаш бўлганини аниқладилар. Ушбу ҳодиса Қуёш танасидаги "ҳаёт"нинг янги цикли бошланганини билдириши мумкинлиги айтилди.
Қайд этилишича, чақнаш сабаб янги қора доғлар пайдо бўлиши 29 май куни космосда жойлашган Қуёш динамикаси расадхонаси (ҚДР) ёрдамида қайд этилган. Бу чақнаш 2017 йилнинг кузидан бери энг кучлиси эканлиги маълум қилинди. Олимлар Фазовий об-ҳавони прогнозлаш маркази аҳолини қуёш фаолияти тўғрисида огоҳлантиришни бошлаши учун уларнинг фаоллиги жуда паст эканлигини таъкидлашди.
Олимларнинг фикрига кўра, чақнашдан сўнг пайдо бўлган қора доғлар, одатда, ҳар 11 йилда бир марта бошланадиган янги қуёш циклининг огоҳлантирувчи сигнали бўлиши мумкин.
ҚДР томонидан аниқланган чақнашлар одамларнинг соғлиғига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, чунки улар чиқарадиган нурланиш атмосферага кира олмайди. Шу билан бирга, аниқланган ушбу М синфидаги чақнашлар уяли алоқа ва GPS сифатига таъсир қилиши мумкин.
Бир қатор кучли қуёш чақнашлари олимлар томонидан 2017 йил сентябрь ойида қайд этилган. Хусусан, 10 сентябрда пайдо бўлган авж олиш энг юқори фаолликка етган. Кучли қуёш нурланиши туфайли Халқаро космик станция экипажи огоҳлантириш буйруғини олган ва станциянинг махсус бўлимига кўчиб ўтишга мажбур бўлган.