Қувват олаётган смартфондан фойдаланиш қанчалик хавфли? 

Технология 12146
image

Смартфон қувват олаётган пайтда қувватлантирувчи қурилма қизийди. Шу боис, смартфон қувват олаётганда гаплашиш зарур бўлса, уни қурилмадан узиб қўйиш керак бўлади. Бу ҳақда "Telecom daily" ахборот-таҳлил агентлиги директори Денис Кусков айтиб ўтган

Мутахассис таъкидлаганидек, замонавий ҳаёт ритмида гаджетларни бир кунда бир неча марта қувватлантириш керак. 

"Бахтимизга, ҳозирда кўплаб қурилмалар тез қувватлантириш функциясига эга, шунда атиги 10-15 дақиқада телефон қувватининг тўртдан бир қисми тикланади", деган Кусков.

Таъкидланишича, айниқса тезкор режимда қувватлантиришда қурилма қизийди. Агар смартфон ғилоф билан қопланган бўлса, хавф янада ортади. 

"Шунинг учун, телефон қувват олаётганда гаплашиш керак бўлса, қурилмани электр тармоғидан узган маъқул", деган эксперт. 

Шунингдек, мутахассиснинг айтишича, агар суҳбат ўта муҳим бўлса ва смартфон ҳам етарлича қувват олмаган бўлса, телефон карнайи орқали гаплашиш керак. 

"Бу ҳолда сиз смартфонни қўлда ушламайсиз, хавфсизлик нуқтаи назаридан бу жуда яхши", деб тушунтирган Кусков.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 688
Рейтинг: 3
Теглар
t
×