Қувайт авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кувайтнинг “Jazeera Airways” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Кувайт давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан жорий йилнинг 12 апрель куни “Jazeera Airways” авиакомпаниясига Кувайт – Тошкент – Кувайт йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилган. 

Авиакомпания парвозларни А320-214 ва А320-251N ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.

Маълумот учун, “Jazeera Airways” Кувайтнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлиб, Европа, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 40 га яқин мамлакатига мунтазам рейсларни амалга оширади ҳамда энг янги A320 самолётлар паркига эга.

Жориий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов (ҳозирги вақтда Туризм ва спорт вазири – таҳр.) “Jazeera Airways” авиакомпанияси вице-президенти Равиндран Бхаратхан бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар ўтказганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг МАУ авиакомпанияси Киев-Тошкент ва Тошкент-Киев йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг