Украина авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди

Жамият 2582
image
-

Жорий йилнинг 8 апрелидан 29 апрелгача МАУ авиакомпанияси Киев-Тошкент ва Тошкент-Киев йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Киевдан парвозлар ҳар пайшанба куни, Тошкентдан эса ҳар жума куни амалга оширилади. Чипталарни банд қилиш учун аллақачон имконият мавжуд. Чипта нархига 23 кг гача бўлган 1 та юк ва 2 та қўл юки (5 ва 7 кг) киради.

Ўзбекистонга кириш учун COVID-19 тестининг 72 соат ичида ўтказилган салбий натижаси бўлиши керак. Тест натижалари бўлмаган тақдирда ёки коронавирус аломатлари сезилса, текширув пунктида ўз ҳисобидан тест топширилиши керак.

Шундан сўнг, йўловчи уй шароитида ёки меҳмонхонада ўзини-ўзи 14 кун изоляция қилиш шарти билан Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×